Lex.Uz
30/01/2021
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – Lex.uz тезкор, ишончли ва бепул
26/01/2021
📋 Қонун (ЎРҚ–669-сон, 22.01.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
💰“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/5235535
26/01/2021
“Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
📋 Қарорга мувофиқ, Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/5235272
26/01/2021
Ҳукумат қарори билан Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (Инспекция) ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилишнинг ягона тизимини юритади ва унга раҳбарлик қилишда ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/5235143
26/01/2021
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон давлат хореография академиясининг давлат таълим муассасаси шаклидаги Урганч филиали ташкил этилди.
🏢 Филиал таркибида “Лазги” ижрочилигини янада ривожлантириш бўлими очилди.
📌 Рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/5234425
26/01/2021
“Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
📋 Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/5234736
26/01/2021
“Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
🏢 Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/5230717
26/01/2021
“Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
📌 Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари белгиланди.
🏢 Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда давлат бошқаруви органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉https://lex.uz/pdfs/5230682
Click here to claim your Sponsored Listing.
Contact the practice
Website
Address
Tashkent
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 18:00 |
| Tuesday | 09:00 - 18:00 |
| Wednesday | 09:00 - 18:00 |
| Thursday | 09:00 - 18:00 |
| Friday | 09:00 - 18:00 |