Segment.uz

Segment.uz

Share

01/02/2024

Фармон лойиҳасига (https://t.me/segmentuz/8849) кўра:

➖ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади;

➖ 2024 йил 1 августга қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ташаббусли бюджет бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотлар олиш, маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини талаб қилиш ҳамда лойиҳалар амалга оширилишини жамоатчилик томонидан мониторинг қилиш имконияти яратилади;

➖ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳар) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси йўлга қўйилади ҳамда бунинг доирасида мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиб, 5 – 11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади;

➖ 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

01/02/2024

Ўзбекистонда энг кўп одам қон айланиш тизими касалликларидан вафот этмоқда

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги тақдим этган маълумотга кўра, 2023 йилда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи — қон айланиш тизими касалликларидан, 10,8 фоизи — ўсимталардан, 5,5 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,1 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,3 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 12,4 фоизи эса бошқа касалликлардан вафот этган.

24/02/2023

Шавкат Мирзиёев: Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини ”ёпишни” таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман

Want your business to be the top-listed Media Company in Tashkent?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Telephone

Address


Узбекистан
Tashkent
100163