Doktor PRESS

Doktor PRESS

Share

Photos 24/05/2017

БАХТЛИ БЎЛИШ СИРИ НИМАДА?
Одамлар доим бахтли бўлишга интилади. Аммо бахтнинг ўзи нима эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бахт ҳам одам табиати сингари турлича кўринишда бўлади. Масалан, бир одам бой бўлса, ўзини бахтли сезади, бошқаси вақти чоғликка интилади, яна кимдир фарзанд бахт эканлигини таъкидлайди. Хуллас, бахт нима эканлиги ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Нима деб ўйлайсиз, одам шу интилаётган нарсаларга етиша олмаса ҳам, бахтли бўлиш мумкинми? Мумкин. Негаки бахт у бутун умрлик иморат ёки мустаҳкам дарахт эмас. У вақтинчалик одамга хуш кайфият берувчи дамлар, эришилган ютуқ ва муаммодан қутулганлик ҳисси. Хуллас, одам муаммолардан холи ва кўтаринки кайфиятда бўлса, ўзини бахтли сезади. Лекин, афсуски, бу кайфият бир қанча вақтдан кейин ўтиб кетади, ҳал бўлган муаммолар ўрнини бошқа муаммолар эгаллайди... Лекин мана шу бахтлилик ҳиссини одамнинг ўзи уйғота олади. Шунчаки шукур қилишни ўргана олиш керак, холос. Сизга мисол тариқасида бир ҳикояни баён қилмоқчиман.
Бир аёл доим хуш кайфиятда юрар экан. Бир куни дугонаси унга ҳавас қилишини айтибди:
— Сен жуда бахтли аёлсан-да! Сенга ҳавасим келади... Менинг эса бошим ташвишлардан чиқмайди. Мен шу қадар бахтсизманки...
— Ҳаётимизда турли вазиятлар бўлади. Ҳар кунимиз ташвиш, юмушлар, можароларга бой. Иш, оила юмушлари, болалар ва эримга вақт ажратишим керак. Бунинг барчаси меҳнат, оғир меҳнат. Мен ҳам баъзан сен сингари бу юмушлардан чарчайман. Аммо менинг бир сирим бор. Шу сир бахтли бўлишимга ёрдам беради, — дебди қувноқ дугона табассум билан.
— Қандай сир? Менга ҳам айт! — шошганча сўрабди ғамгин аёл.
— Менинг сирим — миннатдорлигимда.
— Тушунмадим, кимдан миннатдорсан? — деб ҳайратланиб сўрабди ғамгин аёл.
— Мен шу дунёдан миннатдорман, у менга ҳар куни янги таассуротлар беради. Турмуш ўртоғимдан миннатдорман, у оиламиз мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Фарзандларимдан миннатдорман, улар оналик меҳрини ҳис қилишимга ёрдам беради, қувноқ кулгилари билан мени хушнуд қилади. Дўстларим ва қариндошларимдан миннатдорман, улар қийин вазиятларда менга ёрдам беришади, хурсандчилигимни баҳам кўришади. Мен табиатдан миннатдорман, у ширин ноз-неъматлар билан таъминлайди, гўзаллиги билан дилни яйратади. Асосийси, мен буларнинг барчасини яратгандан миннатдорман. У мен ўзимни бахтли сезишимга имкон берди. Бахтли бўлиш учун шунчаки миннатдор бўлиш керак. Шунда ташвишлар ҳам у қадар даҳшатли бўлиб кўринмайди.
— Миннатдор бўлиш... — ғамгин аёл ўйланиб қолди. — Наҳотки ҳамма нарсадан миннатдор бўлсам, ўзимни бахтли сезсам-а?
— Ҳа, негаки шукур қилган киши ҳар бир одам, нарса ва вазиятнинг яхши томонини кўра олади. У шукур қилгани учун бахтни ҳис қилади. Шундай экан, миннатдор бўлишни шу кундан бошла. Мана шу кун сен янги билим олдинг ва уни бошқаларга улашиш имконига эга бўлдинг! Муаммоларинг қанча кўп бўлмасин, бу кун ажойиблигини ҳис қиляпсанми?
Камола Шарофзода

Photos 16/05/2017

АДАШГАН ОFРИҚ
Баъзан беморнинг кўкрак соҳасидаги оғриқ бир ёки иккала елкага, айниқса, жағларга тарқалаётганидан шикоят қилиши шифокорларни хавотирга солади. Негаки бундай оғриқлар чалкашликларга сабаб бўлади-да. Масалан, жағ оғриса, ҳеч ким юрагимда ўзгаришлар бор, деб ўйламайди, тўғрими? Одатда, буни тиш оғриғи деб қабул қилишади. Баъзан инфарктнинг ярим йўлига бориб қолганидан хабари бўлмай, стоматологга мурожаат этади. Гап шундаки, умуртқа бўйлаб асаб толалари ўтади. Бу толалар бўйин-кўкрак соҳасидан юрак, жағ ва елкаларга қараб тарқалган. Шу «тармоқ» орқали оғриқ «кўчиб» юради. Агар оғриқ билан бирга чап қўл елкадан тирсаккача ёки жимжилоққача жонсизланиб, бутун тана совуқ терга ботса, ўйлаб ўтирмай, «103»га қўнғироқ қилинг.

Photos 16/05/2017

Бир болакай совиткичдан сут солинган шиша идишни олаётиб, қўлидан тушириб юборди. Бола бундан қўрқиб кетди. Сут эса ошхона полида ёйилиб борарди. Шу пайт онаси пайдо бўлди. У «кўлмак»ни кўрди-ю, болакайни койиш ўрнига унга хотиржамлик билан шундай деди:
— Ҳа, ажойиб кўлмак! Бундай сутли кўлмакни ҳеч кўрмагандим. Одам хато қилдими, уни тузатишни ҳам билиши керак. Қани, тўкилган сутни нима билан артиб оласан? Ваннахонада латта бор. Шуни ола қол.
Болакай дарҳол латта олиб келиб, полни артишга тушди. Кейин эса онаси унга:
— Биласанми, ўғлим, сутни тўкиб юборганинг — бу шунчаки жажжи қўллар сут идишини кўтара оладими-йўқми, шуни билиш учун ўтказилган тадқиқот. Бу тадқиқот муваффақиятсиз чиқди. Лекин шу билан чекланмай, тадқиқотлар ўтказишни давом эттириш керак. Кел, ҳовлига чиқиб, яна бир тадқиқот ўтказамиз. Бир шиша идишга сув соламиз-да, уни тўкмай кўтаришнинг йўлини излаймиз.
Шу тариқа кичкинтой шиша идишнинг оғзидан ушласа, уни тушириб юбормаслигини билиб олди. Бу койишдан кўра самаралироқ сабоқ бўлди.
Болакай кейинчалик олим бўлиб етишди, ҳақиқий тадқиқотлар ўтказди ва кўпгина янгиликларни кашф қилди. У болалигидаги «тадқиқот»дан кейин хато қилишдан қўрқмаслик кераклигини тушунди. Аксинча, хатолар асл моҳиятни тушунишга ёрдам бериб, изланишларга туртки бўлишини англади.

Photos 05/05/2017

Қудуқдан чиқишни ўрганинг!
Бир деҳқоннинг кекса оти бор экан. Кунлардан бир куни шу от қудуққа тушиб кетибди. У жон ҳолатда кишнаб, эгасини ёрдамга чақирибди. Деҳқон отнинг товушини эшитиб, қудуқ томон югурибди. Бориб қараса, от қудуқ тагида ётганмиш.
— Энди уни қандай чиқариб оламан? — дебди деҳқон тушкунликка тушиб.
Кейин от эгаси ўйлай бошлабди: «От кексайиб қолган, узоқ яшамайди. Барибир яқинда янгисини олишни режалаштираётган эдим. Қудуқ ҳам деярли қуриб қолган. Бошқа қудуқ қазитиш учун уста айтиб қўйганман. Ҳозир қудуқни кўмиб қўя қолай. Барибир шу ишни эртами-кечми, бажаришим керак. Отдан ҳам қутуламан, қудуқдан ҳам».
Шу ўй билан у қўшниларни чақирди ва барчаси қудуқни кўмишга тушиб кетишди. От қараса, устига қум тушяпти. У дарҳол одамларнинг мақсадини тушунди. Аввалига ваҳима билан кишнади, сқнг жим бқлиб қолди. Деҳқон отнинг товуши нега чиқмай қолганини билиш учун қудуқ ичига қаради. Не кўз билан кўрсинки, от устига тушаётган қумларни силкиниб туширар ва оёғи билан топтаб, устига чиқиб олаётган экан. Шу тариқа от юқорига кўтарила бошлабди. Қудуқ оғзидан отнинг боши кўринганда, барча одамлар лол бўлибди.
… Ҳаётда ҳам шу тариқа вазиятлар кўп бўлади. Қум бўлиб тўкилган ҳар бир муаммо устингизда тош бўлиб қотиб, сизни босиб қўяди. Шунинг учун силкиниб, уларни елкангиздан тўкиб ташланг ва юқорига интилинг. Тўхтаманг, таслим бўлманг, шундагина «қудуқ»дан чиқиб оласиз.

Want your practice to be the top-listed Clinic in Tashkent?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Category

Telephone

Website

Address


Tashkent
100047