ipar.uz

ipar.uz

Share

Photos 17/02/2020

​​ЎТКИР ВА СУРУНКАЛИ БРОНХИТДА ЛИМОННИНГ ФОЙДАСИ

3 дона лимоннинг уруғи олиб
ташланиб, пўсти билан бирга майдаланади, унга 20 дона эзилган ёнғоқ мағзи, 300 грамм алоэ шарбати, 500 грамм сариёғ, 500 грамм асал ва 200 грамм виноси солиниб, обдон аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма қоронғи жойда сақланади ва бронхит ҳамда ўпка касалликларида овқатдан 30 дақиқа олдин бир ош қошиқдан уч маҳал истеъмол қилинади.

Иккинчи рецептда эса 50 грамм қирғичдан чиқарилган ерқалампир (х**н) ва 2-3 дона лимон шарбатини аралаштириб, эрталабдан кечгача 1 чой
қошиқдан, кетидан ҳеч нарса емай, ичмай истеъмол қилинади.

Учинчи рецептда 100 грамм алоэ шарбати, 500 грамм майдаланган
ёнғоқ, 300 грамм экологик тоза асал ва 3-4 дона лимон шарбатини яхшилаб
аралаштириб, 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа
олдин истеъмол қилинади.

Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, ўткир буйрак касалликлари,
ошқозон-ичак касаллиги, ҳомиладорлик, аёллар жинсий аъзоларининг ўткир
шамоллаши, юрак қон-томир тизими касалликлари, сил касаллиги, қон қусиш ва бавосилда алоэли препаратлар истеъмол қилиш маън этилади.
uz

Photos 17/02/2020

​​ОРГАНИЗМНИ ТЎЛДИРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН БФҚ (Биологик Фаол Қўшимчалар)

Фаол таркибий қисми: тухум пўстлоғидан кальций, кальций глюканати, С витамини, рух(цинк), ниацинамид, В2, В1, В6 витаминлари, фолий кислотаси, А, К, D3, В12 витаминлари.

Инсон танасида кальций етишмовчилиги метоболик касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида кекса одамларда суякларнинг емирилишида намоён бўлади.Тухум пўстлоғи оддий эмас, улар инсон танаси учун жуда фойдали, у кальцийни организмга сингдириш хусусиятлари учун ҳам жуда муҳимдир. Организмни углеводлар, витаминлар, макро ва микроэлементлар бирикмалари билан тўлдиради. Баланслашмаган овқатланиш рациони келтириб чиқарган кальций етишмаслиги ҳолатини тўғрилайди, кунлик минерал-витамин комплексига бўлган эҳтиёт ўрнини босади. Остеопорозда, тўқималарнинг олд ва постменопаузли деминерализациясида, ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида кальций етишмаслиги касалланишининг олдини олиш ва уни комплекс даволаш, синиш ва жароҳатларнинг битишини тезлаштиришда, аллергик касалликларда қўшимча терапия учун мўлжалланган.

Қўллаш учун кўрсатмалар:
•суяклар,дентин ва тиш эмалини шакллантиришда иштирок этади;
•холестеринни камайтиради;
•қон босимини тушуради;
•мушакларнинг ўсиши учун зарур бўлган,мушакларнинг қисқариш жараёнида иштирок этади;
Қўллаш усули: овқатдан сўнг, кунига 1 таблеткадан 2 маҳал қабул қилинади.

Мазкур ахборот материали маҳсулотнинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумотларга эга бўлиши мумкин,бироқ тиббий маслаҳат ҳисобланмайди!
uz

Photos 30/01/2020

КЕЧҚУРУН ОВҚАТГА БЎЛГАН ИШТАХА БИЛАН КУРАШАМИЗ
#Чирой #Красота

1. 1 чой қошиқда асални илиқ сув билан ичиш;

2. 1 стакан кефир ичиш мумкин. Бу фақатгина очлик хисини йўқотибгина қолмай, аёллар организми учун фойдали бўлиб қад қоматингизни гўзал бўлишига хам ёрдам беради.

3. 1 пиёла иссиқ қора чой.

4. 2 стакан минерал сув ичиб олинг. Ошқозон сувга тўлиб ейиш хисси камаяди.

Чиройли ва соғлом бўлинг!😊
uz

Photos 30/01/2020

ДАФНА БАРГИДАН МАЗЬ
#Соғлиқ #Здоровье

Белдаги оғриқларнинг 80% холатида остеохондроз сабабчи бўлади. Сурункали остеохондроз билан касалланганлар учун, дафна барги асосида тайорланган малхам, дорихонадаги хар қандай мазьлардан яхшироқ.

Мана ажойиб рецептлар:
1) Дафна йоғи.
1 стакан зайтун йоғига 1 ош қошиқ майдаланган дафна баргини солинг ва 15 кун илиқ жойда сақланг. Энг яхшиси, кечқурун оғриқ сезаётган жойингизга суркаб, кеин эса иссиқ бўлиб ўраниб олинг.

2) Дамлама
1 чой қошиқ майдаланган дафна баргини олинг ва 1.5 стакан қайноқ сувга солинг. Термосда 4 соат турсин ва сузгичдан ўтказинг. Ушбу дозани 12 соат давомида кичик ютумлар билан ичиб тугатинг. Жараённи 4 кун давомида қайтаринг.

Ушбу воситадан фойдаланишдан олдин мутаҳассис билан маслахатланиш талаб этилади!

СОҒ БЎЛИНГ!😊
uz

Photos 30/01/2020

ОДДИЙ БОЛАЛАР СЕПКИСИ (ПРИСЫПКА) 3 ХИЛ ИШДА ЕЧИМ БЎЛИШИ МУМКИН.
#Лайфхак

1.Қуруқ шампунь.
Сочингизни тезда ювиб тозалаш учун болалар сепкисидан фойдаланинг. Бу, қуруқ шампунь ўрнини босади ва сочларингизни ювишга вақт бўлмаганда жуда қўл келади.

2.Ажойиб қошлар
Макияждан олдин қошларингизга оз миқдордаги кукунни сепинг, сўнгра қалам билан ишланг. Шундай қилиб, улар хажмли ва қалинроқ бўлади.

3.Оёқлардаги терлаш
Спортзалда машғулотлардан олдин, спорт оёқ кийими ва пайпоқларга болалар кукунини сепинг. Бадбўй хидлар сизни хижолатга қўймайди.
uz

Want your business to be the top-listed Beauty Salon in Fergana?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Category

Telephone

Website

Address


Fergana