IQBOL
09/07/2023
...Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен нимжон ва заиф эдим.
Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб юборса, унга икки жазодан бирини қўлларди: тарсаки ё бир доллар жарима.
Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отамнинг қўли калта, ошиқча доллари йўқ, ўзим ҳам устознинг калтагига дош бера олмайман. Лекин бир куни барибир сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Жазо муқаррар эди.
Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли бузилиб, мени устоз калтагидан қутқариб қолиш учун бир доллар берди.
Эртасига ўша долларни беришга кўзим қиймай, тишимни-тишимга қўйиб устознинг калтагига чидадим. Бу менинг пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларим эди...
***
Марк Твен
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Website
Address
Фергана
Fergana