Dialog NNT
25/07/2023
🔰ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СЕМИНАР СТАРТ ОЛДИ
🗓Тошкент шаҳрида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими, Мирзо Улуғбек туманлараро намунали маркази, «Диалог» ННТ билан ҳамкорликда давлат буюртмасига асосан ижтимой мослашув хоналар, маҳалла фаоллари, ИИБ масъул ходимлари салоҳиятини ошириш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакилларининг идоралараро ҳамкорлигини кучайтириш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш, гендер зўравонлик ва гендер зўравонлик ҳодисаларига жавоб бериш стандарт операцион тартибларига (СОТ) асосан жавоб бериш, билим кўникмаларини шакллантириш ва амалиётда қўллаш бўйича семинар бўлиб ўтди.
15/07/2023
Жорий йилнинг 3-7 июл кунлари Тошкент шаҳри Навруз мехмонхонасининг конференц залида Ҳалқаро қизил хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий делегацияси “Диалог” ННТси хамда Республика Ташхис маркази билан ҳамкорликда “Можароли худудлардан қайтарилган рухий ва ижтимотий–рухий эзилган оилалар, шахсларга рухий саломатлигини ва ижтимоий рухий ҳолатини яхшилашни қўллаб–қувватлаш” лойиҳаси доирасида “Психологик травмага дуч келган катталар ва болаларга психологик ёрдам кўрсатиш” мавзусида 5 кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу 5 кунлик семинар тренингда иштирокчиларга “Рсихологик травма нима? У кандай келиб чикади?”, “Психологик таьлим”, “Психологик травма устида ишлаш”, “Болаларда кўринмас травмаларини даволаш” каби мавзулар буйича чукурлаштирилган назарий хамда амалий билимлар берилди.
Ушбу семинар–тренингни тугатган битирувчи мутахассисларга сертификатлар топширилди.
Хозирги кунда мутахассислар вилоятларда максадли гурух билан ишлашни бошлашди!
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Website
Address
Tashkent