Muhammad Qodir
31/08/2022
Муаммо гуноҳ қилишда эмас. Ҳақиқий муаммо ўша гуноҳ қилишда муаммо йўқ, деб билишдадир.
28/08/2022
Дуо ижобати кечикканда, шайтон дуо қилувчига Роббиси ҳақида ёмон гумонни зийнатлаб кўрсатади (ишончсизлик солади, умидсизликка ундайди). Шундай пайтда киши дуоси ижобат бўлиши шартларини ўзида мужассам қилдими йўқми, ўзини бир тафтиш қилиб олсин.
(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бандаларим сендан мен ҳақимда сўрасалар, мен (уларга) яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам менинг даъватимга жавоб қилсинлар ва менга иймон келтирсинлар. (Шунда) шояд тўғри йўлни топсалар.
Бақара сураси, 186-оят
https://t.me/QodirMuhammad
27/08/2022
Жамиятдаги ижтимоий зулмларнинг энг каттаси бир оила ўзининг ифлос ўғли учун солиҳа қиз қидиришидир!
Муҳаммад Ротиб Набулсий
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Website
Address
150100